Сизга йўтални енгиб ўтишда ёрдам берадиган 6 та маслаҳат

Йўтал кучли безовталикни келтириши мумкин. У сизнинг ҳаётингизни кўпчилик омилларига таъсир кўрсатади, масалан, режаларингизни бузади, сизни серзардаликни ва уйқу билан муаммоларни ҳис қилишга  ундайди.  Бахтингизга, кўпгина усуллар мавжуддир, улар болаларга қандай бўлса, катталарга ҳам худди шундай йўтални енгиб ўтишда ёрдам беради. Мустақил даволаниш учун турлича схемалар ва рецептсиз сотиладиган воситалар бор.

Мана катталарга ва болаларга йўтални енгиб ўтишга ёрдам берувчи энг яхши маслаҳатлар:

Чой – сизнинг яхши дўстингиз

Чой – беморга энг яхши дўст, дейиш мумкин. Чой соғлик учун афзалликларнинг узун рўйхатига эга бўлганлиги муносабати билан у йўталда жуда ҳам фойдалидир. Етарлича миқдорда суюқлик истеъмол қилиниши зўриқтирувчи йўталда зўриқишни камайтиради. У қуюқ балғамнинг суюқлтиришга, балғам кўчиб чиқарилишини енгиллаштиришга ёрдам беради.

Чой таркибада доривор гиёҳлар бўлиши мумкин. Агар сиз мустақил йиғадиган ва қуритадиган доривор гиёҳларни қўллаётган бўлсангиз, биз уларнинг хавфсиз қўлланилиши, тайёрланиши ва дозаланиши бўйича ҳаққоний маълумотларга мурожаат қилишни тавсия қиламиз.

Шамоллаш ва йўталда кўпинча қуйидаги гиёҳлардан тайёрланган чойлар қўлланилади:

  • маржон (Sambuci flos)
  • мойчечак (Matricaria chamomilla L.)
  • гулхайри илдизи (Althaeae radix)
  • тугмачагул гули (Malvae flos)
  • арғувон гуллари (Tiliae flos)
  • итбурун (наъматак уруғлари, Rosa canina)

Ҳавони намлантиринг

Хоналарни доимий шамоллатиш, айниқса шамоллаш ёки йўталда, муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, ҳавони намлантириб туриш керак, чунки қуруқ хонада бурун ва ҳалқумда қуруқлик ҳосил бўлади, у ўпкаларга ҳам таъсир қилади. Йил давомида қўллаш мумкин бўлган оддий ечим – хонага ҳаво намлантиргич ўрнатиш ёки буғли ингалятордан фойдаланиш. Шунингдек, буғли душ қабул қилиш мумкин.

Эфир мойларидан фойдаланинг

Тадқиқотлар эфир мойлари шамоллаш симптомларини енгиллаштиришини кўрсатди. Улар бурундан ажратмаларнинг миқдорини орттирилишига ёрдам беради ва балғамнинг консистенциясини яхшилайди. Улардан баъзилари, шунингдек, антимикроб хусусиятларга эгадир. Бироқ, эфир мойларини кичкина болаларни даволаш учун қўллаш ва юқори сезувчанликда тавсия этилмайди.

Йўталда ва шамоллашда кўпгина эфир мойларини қўлланг. Тошчўп эфир мойи, масалан, кўпинча йўталда ва умуман олганда респиратор касалликлар билан курашиш учун қўлланилади. Қорақарағай, қайин, кипарис ёки эвкалипт эфир мойлари, шунингдек, фойдали хусусиятларга эга. Эвкалипт эфир мойи таркибида эвкалиптол мавжуд, у балғамни чиқаришга ва шамоллашни пасайтиришга ёрдам беради. Қалампир ялпиз мойи, шунингдек, кенг қўлланилади, чунки у йўтални ва бурун битишини енгиллаштиради. 

Эфир мойларидан қандай фойдаланилади: Эфир мойларини ичга нафас олиш, ичга қабул қилиш ёки маҳаллий қўллаш (тери юзасига суртиш) мумкин. Шунга қарамай, шуни таъкидлаш жоизки, эфир мойларини, яллиғланиш ёки эфир мойлари чақириши мумкин бўлган бошқа ножўя самаралардан сақланиш учун, шунингдек, базис мойлар каби машҳур бўлган бошқа мойлар, масалан, бодом, кокос, жожоба ёки зайтун мойлари билан аралаштириш керак. Ушбу эфир мойлар йўтални даволаш учун қўлланилиш далилини ҳисобга олган ҳолда, биз уларни ингаляциялар кўринишида қўллашни тавсия қиламиз.

Ингаляциялар: кастрюляни иссиқ сув (яхшиси қайнатилган сув) билан тўлдиринг, бир неча томчи эфир мойидан қўшинг, бошни сочиқ билан ёпинг ва сочиқ остида туриб ичга нафас олинг. Шунингдек, махсус ингаляцион қурилмалардан (электр буғ ингаляторлари ва буғлантиргичлари) фойдаланиш мумкин. Ушбу қурилмани қўллаш фойдали, чунки сув буғларини ичга нафас олиш ўпкаларга ижобий таъсир қилади, чунки нафас олиш йўлларини намлантиради.

Бўшаштирувчи ванна: Вариантлардан бири – эфир мойлари қўшилган ёқимли, илиқ, бўшаштирувчи ваннани тайёрлаш. 30 литр илиқ сувга эфир мойининг 7-9 томчисини етарлидир. Шунингдек, ванна учун тузларни қўллаш мумкин, улар эфир мойларини сақлайди.

Асал

Асал, маълумки, соғлик учун, шу жумладан йўтални енгиллаштириш учун кўпгина афзалликларга эгадир. Уйқудан олдин бир чой қошиқ асал қабул қилиш тавсия этилади. Шунга қарамай, сизга эҳтиёткорликка риоя қилиш ва 1 ёшгача бўлган болаларга уни бермаслигингиз керак, чунки у гўдаклар учун зарарли бўлган бактерияларнинг элементларини сақлаши мумкин.

Уйқу вақтида гавдани тўғри тутиш керак.

Уйқу вақтида тўғри гавдани тутиш сизда ёки болангиздаги йўтални енгиллаштиришга ёрдам бериши мумкин. Озгина кўтарилган ҳолатдаги уйқу бурун ва томоқдан ажратмаларнинг чиқариб юборилишига ёрдам бериши мумкин. Эҳтиёткорликка риоя қилиш ва бошни жуда ҳам баландга кўтариб юбормаслик керак, чунки бу сабаб бўйиндаги оғриқ юзага келиши мумкин. Агар болангизда тунги йўтал бўлса, мана буни қилиш мумкин.

Йўталга қарши сироп ёки пастилкаларни қўлланг

Йўтал юзага келиш ҳолатида қўл остида уни енгиб ўтишда ёрдам бериши мумкин бўлган воситага эга бўлиш фойдали бўлади. Сиз бошдан ўтказаётган йўталнинг турига боғлиқ ҳолда, сизга йўталга қарши воситалар ёки балғам кўчирувчи воситалар керак бўлади. Фарқи шундаки, йўталга қарши воситалар зўриқтирувчи йўтални бартараф қилади, балғам кўчирувчи воситалар эса ортиқча балғамдан нафас олиш йўлларини тозалашга ёрдам беради.

Бахтингизга, “Гербион” сизга йўталнинг ҳар қандай турини енгиб ўтишга ёрдам берадиган йўталга қарши воситаларни қандай бўлса, балғам кўчирувчи воситаларни ҳам худди шундай таклиф қилиши мумкин.

Гербион плющ пастилкаси

Гербион плющ пастилки

Гербион плющ пастилкаси

кўпроқ

Гербион исланд мохи сиропи

Гербион сироп исландского мха

Гербион исланд мохи сиропи

кўпроқ

Гербион подорожник сиропи

Гербион сироп подорожника

Гербион подорожник сиропи

кўпроқ

Гербион плющ сиропи

Гербион сироп плюща

Гербион плющ сиропи

кўпроқ

Гербион первоцвет сиропи

Гербион сироп первоцвета

Гербион первоцвет сиропи

кўпроқ

Хулоса

Йўтал катталарда қандай бўлса, болаларда ҳам худди шундай жуда ҳам зўриқтириши ва  кўпгина нохуш ҳиссиётларни чақириши мумкин. Бахтингизга, сиз йўтални енгиб ўтишингиз учун ёрдам берадиган кўпгина усуллар мавжуддир: уйда дамламаларидан йўталга қарши сироплар ва пастилкаларгача. Ёдда тутинг, агар йўтал мустақил даволашнинг 7 кундан кейин ўтиб кетмаса ёки оғирлашаётган бўлса, шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Йўтални ва бошқа симптомларни даволаш учун “Гиёҳлар кучи” ҳақида кўпроғини билиб олинг.

Изоҳ: ушбу блогдаги маълумот профессионал тиббий маслаҳатни, диагностикани ёки даволашни алмаштиришга мўлжалланмаган ва назарда тутмайди. Бу ерда акс эттирилувчи бутун контент фақат танишиш учун мўлжалланган. Ҳар қандай ҳолатда сизда соғлик ҳолати ёки даволашга нисбатан ҳосил бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай саволлар бўйича шифокорга ёки бошқа тиббиёт ходимларига мурожаат қилиш керак.

Ҳаволалар

  1. Madjar B, Jošar E. Prehlad in gripa. In: Pisk N, editor. Samozdravljenje: priročnik za bolnike. Ljubljana; Slovenian Pharmaceutical Society, 2011: 59–76.
  2. Fabio A, Cermelli C, Fabio G ва бошқалар  Screening of the antibacterial effects of a variety of essential oils on microorganisms responsible for respiratory infections. Phytotherapy Research [интернет]. 2007 [2021 йил 10 ноябр кунидан лавҳа]; 21 (4): 374–7. Ушбу ҳаволада эришимли: https://onlinelibrary.wiley.com/doi/abs/10.1002/ptr.1968
  3. Juergens UR. Anti-inflammatory properties of the monoterpene 1.8-cineole: current evidence for co-medication in inflammatory airway diseases. Drug Res (Stuttg). 2014; 64 (12) :638–46
  4. Kenia P, Houghton T and Beardsmore C. Does inhaling menthol affect nasal patency or cough? [интернет]. Pediatr Pulmonol. 2008 [2021 йил 10 ноябр кунидан лавҳа]; 43 (6): 532–7. Ушбу ҳаволада эришимли: https://pubmed.ncbi.nlm.nih.gov/18435479/
  5. Goldman RD. Honey for treatment of cough in children [интернет]. Can Fam Physician. 2014 [2021 йил 10 ноябр кунидан лавҳа]; 60 (12): 1107–1100 https://www.ncbi.nlm.nih.gov/pmc/articles/PMC4264806/

Мақолалари

Йўтал ҳақида

Кўпроқ

Агар болада йўтал бўлса, хавотирга тушиш керакми?

Кўпроқ

Боладаги йўтални қандай енгиллаштириш мумкин?

Кўпроқ

Йўтал болангизни ухлашига бермаяптими?

Кўпроқ

Қўллашдан аввал йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки мутахассис билан маслаҳатлашинг.

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Krka, tovarna zdravil, d. d., Novo mesto