Боладаги йўтални қандай енгиллаштириш мумкин?
КўпроқУйқу – бу дам олиш учун мўлжалланган вақтдир. У мустаҳкам соғлик учун муҳим омил ҳисобланади. Уйқу билан юзага келган муаммолар шамоллашнинг юқори хафви ёки бошқа инфекциянинг ривожланиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини биласизми?
Уйқусиз тунларнинг сабабидан бири ўткир йўтал ҳисобланади, у кўпчилик болалардаги каби, уларнинг ота-оналарини уйқусини ҳам бузади. Йўталдан аъзият чекаётган болаларнинг тахминан 88%и кундузги вақтда ҳам оқибатларга эга бўлган уйқунинг бузилишига учрайди. Инжиқликлар, чарчоқлик, жумладан мактабдаги ўзлаштиришнинг оқсоқланиши, мактабга бормаслик ва синфдан ташқари машғулотларни рад этиш – буларнинг барчаси кундалик ҳаётга таъсир кўрсатади. Айнан шунинг учун йўтални иложи борича тезроқ енгиб ўтиш муҳимдир.
Йўтал – тиббий ёрдам учун мурожаат қилишнинг сабабларидан биридир. Агар болангизда йўтал мавжуд бўлган вақтда, ҳавотирга тушиш учун сабаб борлиги қизиқтираётган бўлса, ушбу мақола билан танишиб чиқинг.
Тунги йўтал турлича сабаблар бўйича ривожланиши мумкин, масалан, астма, постназал синдром, инфекциядан кейинги йўтал (бошдан ўтказилган инфекциядан кейинги даврда) психоген йўтал ва бошқалар. Агар болангизда йўтал фақат сутканинг тунги вақтида бўлаётган бўлса, биз асосий сабабни аниқлайдиган ва мувофиқ даволашни тайинлайдиган педиатрга мурожаат қилишни тавсия қиламиз.
Одатда йўтал нафақат тунги вақтдаги кечиши, балки доимий кечишга эга бўлади. Йўтал қуйида кўрсатилгани каби жадаллиги ва тез-тезлиги бўйича тавсифланиши мумкин. Шунингдек, у уйқуга ва кундалик фаолликка ҳам турлича таъсир қилади.
Кундузги вақтда | Тунги вақтда |
---|---|
Йўтал мавжуд эмас | Йўтал мавжуд эмас |
Йўталнинг якка ҳолатлари (суткада 1 ёки 2 марта йўталнинг қисқа муддатли хуружлари) | Йўтал уйқунинг бузилишини чақирмайди |
Кун давомида кам учрайдиган йўтал (суткада 2 мартадан кўп қисқа муддатли бўлиши) | Йўтал тун бўйича 2 мартагача уйқуни бузади |
Кундалик фаолликни бузадиган тез-тез йўтал | Йўтал тун давомида 2 мартадан ортиқ уйқуни бузилишини чақиради |
Кундалик фаолиятни бузадиган тез-тез йўтал | Уйқунинг тез-тез бузилишлари |
Боланинг одатий фаоллигини бузадиган кучли йўтал | Йўтал болага ухлаб қолишда халал бермоқда |
Бола ухлаган вақтида, унинг танаси горизонтал ҳолатда жойлашган бўлади. Шамоллашда бурунда тутилиб қолувчи балғамни томоққа оқиб тушиши ва қўзғалишни чақириши мумкин, шу сабаб бола йўталдан уйғониб кетади. Бундай ҳолатларда бўйин ва бошни кўтариш билан ухлашга ёрдам бериш мумкин. Анча шинам бўлиши учун қўшимча ёстиқни қўйиш мумкин. Бироқ, бўйинда оғриқни чақирмаслик ва ноқулайликни келтириб чиқармаслик учун эҳтиёт бўлиш ва боланинг бошини жуда баландга кўтариб юбормаслик керак.
Агар ухлаш хонасидаги ҳаво қуруқ бўлса, намлантиргичдан фойдаланиш мумкин. Шундай қилиб, сиз нафас оладиган ҳаво намлиги кўтарилиши мумкин, бу нафас олиш йўлларига мақбул таъсир қилади.
Шунингдек, тундаги йўтал вақтида болага йўталга қарши восита ёрдам бериши мумкин. Улар йўталнинг тури ва сабабига боғлиқ ҳолда икки гуруҳга бўланида.
Биринчи гуруҳ – қуруқ, қўзғатувчи йўтални (балғам ажралиб чиқмайдиган йўтал) тинчлантирувчи йўталга қарши препаратлар (ёки “йўталга қарши воситалар”). Иккинчи гуруҳи – бу балғамни суюлтириб ва унинг кўчириб чиқарилишини енгиллаштирувчи организмдан ортиқча балғамни чиқариб юборишга ёрдам берувчи балғам кўчирувчи воситалар. Балғам кўчирувчи воситалар нам йўталга хос бўлган шилимшиқнинг ортиқча ажралиб чиқишида фойдалидир.
Болага йўталда ёрдам беришда, шунингдек, “Гербион” сироплари каби шундай рецептсиз сотиладиган воситалар ҳам ёрдам бериши мумкин. Агар болангизда балғамли нам йўтал бўлса, биз плюш экстрактли “Гербион” сиропи ёки наврўзгул экстрактли “Гербион” сиропидан фойдаланишни тавсия қиламиз, қуруқ йўтал бўлганида эса исландия мохи экстрактли “Herbion” сиропи ёки баргизуб экстрактли “Herbion” сиропини таклиф қиламиз.
Плюшч экстрактли “Гербион” сиропи плюшч барглари қуруқ экстрактидан ташкил топган бўлади ва лимонўтнинг ёқимли таъмига эгадир. Плюш экстракти бронхларни бўшаштиради ва организмдан балғамни чиқариб юбориб, унинг кўчиб чиқарилишини енгиллаштиради, бу йўталнинг тез бартараф этилишини таъминлайди. Агар сиз сиропларни эмас, балки дори воситаларининг бошқа шаклларини афзал кўрсангиз, 6 ёшдан болаларга плюшч экстрактли “Гербион” пастилкаларини таклиф қилиш мумкин. Улар цитрус ва карамел таъмга эга ва тишларга ёпишиб қолмайди. Сироп ва пастилкалар таркибида шакар мавжуд эмас.
Наврўзгул экстрактли “Гербион” сиропи наврўзгул ва боғ тошчўпининг илдизлари экстрактидан мураккаб таркибга эгадир. Маълумки, экстрактларни тайёрлаш учун қўлланилувчи гиёҳлар бронхларнинг бўшаштирилишига ёрдам бериб, шилимшиқни суюлтиради ва унинг кўчириб чиқарилишини енгиллаштиради. Сироп тошчўпннинг ёқимли гиёҳли таъмига эгадир.
Агар болангизни қуруқ, қўзғатувчи йўтал безовта қилиб, ухлагани имкон бермаётган бўлса, исландия мохи экстрактли “Гербион” сиропини ёки баргизуб экстрактли “Гербион” сиропини қўллаш мумкин. Иккала сироп ўзи билан маҳаллий таъсир этувчи табиий йўталга қарши воситани тақдим этади (йўтал марказини сусайтирмайди).
Исландия мохидан “Гербион” сиропи таркибида сақланувчи гиёҳли экстрактнинг асосий ингредиенти бўлиб гиёҳли шилимшиқ ҳисобланади. У қуруқ йўтални енгиллаштириб ва қўзғалишни бартараф қилиб, ҳимоя қатламини яратиб ва оғиз бўшлиғи ва ҳалқумнинг қўзғалган ва қуруқ шиллиқ қаватини намлаб, юқори нафас олиш йўлларини шиллиқ қаватини қамраб олади. Исландия мохи экстракти, шунингдек, антибактериал, яллиғланишга қарши ва иммунитетни рағбатлантирувчи таъсирга эгадир. Сироп қуруқ, қўзғатувчи йўталда, бўғиқликда ва томоқдаги оғриқда тавсия этилган. Исландия мохи экстрактли “Гербион” сиропи шакар сақламайди ва ёқимли лимон таъмига эгадир.
Баргизуб экстрактли “Гербион” сиропи апельсин таъмига эгадир. С витаминини қўшиш билан оддий баргизуб барглари ва оддий тугмачагул гулларининг гиёҳли экстрактларини сақлайди. Сироп юқори нафас олиш йўллари инфекцияси билан кузатиб борилувчи қуруқ қўзғатувчи йўтални енгиллаштириш учун тавсия этилади. У, шунингдек, яллиғланишга қарши ва антибактериал таъсирга ҳам эга.
Йўтал кундалик турмушни, ҳамда болалар ва ота-оналарнинг уйқусини бузиши мумкин. Болага йўтални енгиб ўтишда ёрдам кўрсатиш учун бир нечта усуллар мавжуддир. Боланинг ухлаш режимини ўзгартириш, намлантиргичлардан фойдаланиш ва “Гербион” йўталга қарши воситани қабул қилиш мумкин. Агар йўтал бир ҳафта давомида ўтиб кетмаётган бўлса, шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.
Шунингдек, “Боладаги йўтални қандай қилиб енгиллаштириш мумкин?” мақоласига қаранг.
Ҳаволалар