Йўталсиз таътилга тайёргарлик кўринг
КўпроқБизларнинг ҳар биримизда йўтал режаларимизни бузган пайтлар бўлган. У ёмон кайфиятнинг сабаби бўлиши мумкин, чунки кундалик турмушни ва дам олишни бузади. Йўтал, шунингдек, одамлар тиббий ёрдам учун мурожаат қиладиган янча кўп тарқалган сабаб ҳисобланади.
Ҳақиқатда, йўтал – нафас йўлларини тозалашга ёрдам берувчи ҳимоя механизмидир. У томоқни ва нафас олиш йўлларини бегона зарралардан, микроблардан, қўзғатувчилардан, суюқликдан ва ҳаддан ташқари балғамдан тозаланишга ёрдам бериб, атайлаб ёки рефлектор бўлади.
Йўтал бошқа белгилар ва симптомлар билан кузатиб борилиши мумкин:
Йўтал қўзғалишни чақириши ёки эътиборни чалғитиши мумкин, ҳамда оғриқли ҳиссиётлар ва чарчоққа сабаби бўлиб қолиши мумкин. Даврий йўтал – бу меъёрдаги ҳолат, бироқ йўтал касаллик белгиси ҳам бўлиши мумкин. Шифокорга мурожаат қилиш учун ҳаволани босинг.
Нима йўтални чақиради?
Йўтални бир нечта омиллар чақириши мумкин:
У қанчалик узоқ давом этаётганлигига боғлиқ ҳолда, йўтал ўткир, суб-сурункали ёки сурункали характерга эга бўлиши мумкин. Уч ҳафта давомида давом этувчи йўтал ўткир характерга эгадир. Шамоллаш, грипп ёки ўткир бронхит кўпинча йўталнинг айнан ушбу турини чақиради.
Агар у уч ҳафтадан саккиз ҳафтагача давом этаётган бўлса, у ўткирости характерга эгадир. Саккиз ҳафтадан ортиқ вақт давом этувчи йўтал сурункали характерга эгадир.
Йўталнинг ҳар хил турлари даволашга турлича ёндашувларни талаб қилади. Кўпинча йўтални нафас йўлларида балғамни мавжудлиги бўйича бўлишади:
Нам йўталда (у, шунингдек, “балғамли йўтал” деб ҳам аталади) сизга томоқнинг орқа қисмида ёки кўкрак қафасида бирон бир нарса тиқилиб қолгандек ёки томаётгандек бўлиб туюлиши мумкин. Йўталнинг маълум турлари балғамни оғиз бўшлиғига олиб чиқади. Шамоллаш ёки грипп одатда нам йўтални чақиради, бундан ташқари, у кўпинча бронхит, бронхиолит ёки пневмания каби ҳолатлар ҳам кўзатилади. Нам йўтал балғам кўчирувчи воситалар билан даволанади. Улар қуюқ балғамнинг суюлтирилишига ёрдам беради ва йўтални чақиради.
Қуруқ йўтал (балғамсиз йўтал) – бу балғам ажралиб чиқмайдиган йўталдир. Сизга йўтал рефлексини чақирувчи томоқнинг орқа қисми қичишаётгандек туюлиши мумкин. Қуруқ йўтал кўпинча шамоллаш, грипп, фарингит ва ларингит каби юқори нафас йўлларининг вирусли инфекцияларида ҳосил бўлади. Одатда, у сутканинг тунги вақтида безовта қилади. Қуруқ ва зўриқтирувчи йўтални йўтални сусайтирувчи ёки тинчлантирувчи йўталга қарши воситалар билан даволаш мумкин.
Сиз қуруқ йўтални нам йўталдан фарқлай олишингизга ишончингиз комилми? Қуруқ ва нам йўталнинг овозли ёзувларини эшитиб кўринг.
Ҳар замондаги йўтал меъёрдаги ҳолатга бўлгани ва нафас олиш йўлларини тозалаш учун зарур бўлганлигига қарамасдан, одатда, биз ундан сақланишга ҳаракат қиламиз.
Агар сизда йўтал бошланган бўлса, унинг оғир ўтишини қисқартириш учун кечиктириб бўлмас чораларни амалга ошириш керак. Агар сизнинг ҳолатингиз мустақил даволашдан бир ҳафта ўтиб ёмонлашаётган бўлса, шифокорга мурожаат қилиш керак, чунки бу анча жиддий муаммо борлигини англатиши мумкин. Шифокор йўтални баҳолаши, унинг сабабини аниқлаши ва йўталга қарши ва уни чақирувчи касалликни даволашни тайинлаши мумкин.
Ўткир йўтални, унинг сабабига боғлиқ ҳолда, турлича усуллар билан уй шароитларида самарали даволаш мумкин. Агар шубҳалансангиз, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Қуйида йўталда ёрдам бериши мумкин бўлган уй воситалари тақдим этилган:
Йўтал вақтида қўл остида тезкор ечимга эга бўлиш фойдалидир. Сиз рецептсиз сотиладиган сироплар ёки шимиладиган воситаларни қабул қилиш ҳақида қарор қабул қилишингиз мумкин, бироқ ўз ҳолатингиз учун тегишли бўлган препаратни танлаш учун эҳтиёткорликни намойиш қилиш керак.
Гиёҳли сироплар ва шимиладиган воситаларни танлаш мумкин, масалан, “Гербион” бренди остидаги компания маҳсулотлари. Улар бутун оилага мос келади ва 30дан ортиқ мамлакатлардаги фойдаланувчилар, фармацевтлар ва шифокорларнинг ишончини қозонган. “Гербион” баргизуб сиропини қуруқ қўзғатувчи йўтални енгиллаштириш учун, “Гербион” исландия мохи сиропи – қуруқ қўзғатувчи йўтални, бўғиқликни ва томоқдаги оғриқни тинчлантириш учун қўллаш мумкин. Плюшч экстрактли “Георбион” сиропи ва шимиш учун пастилкалар ва наврўзгул экстрактли “Гербион” сиропи нам (балғамли) йўталда балғамни кўчириб чиқаришда ёрдам беради.
Йўтал кундалик ҳаётни қийинлаштирувчи кўпгина муаммоларнинг сабаби бўлиб қолиши мумкин. Бундан ташқари, йўтал умумий ҳолатни бузади, чунки уйқуни бўлади ва шу билан унинг сифатини пасайтиради. Бундан ташқари, оддий йўтал анча жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин.
Масалан, агар нафас олиш йўлларида қуюқ ва ортиқча шилимшиқ сақланиб қолаётган ёки инфекция пастки нафас олиш йўлларига тарқалаётган бўлса, бу анча жиддий тиббий ёрдамни талаб этиши мумкин бўлган асоратларга олиб келиши мумкин. Йўтал ёмон кайфият сабабчиси бўлиб қолиши мумкин, чунки кундалик фаолиятимизда бизни чеклайди, дам олишни бузади ва уйқу сифатини пасайтиради.
Якунлашда шуни айтиш жоизки, оддий йўтал сабабли юзага келиши мумкин анча жиддий асоратларнинг ривожланишини олдини олиш учун, йўтални ўз вақтида даволаш керак.
Мақолани ўқиш Йўталнинг оқибатлари ва кундалик турмуш
Ҳаволалар