Йўтал билан кечувчи касалликлар

Йўтал нафас олиш тизимини балғам ва бегона моддалардан сақлаш учун нормал химоя рефлектор механизми бўлиб хисобланади. Лекин, ундан ташқари йўтал юқори нафас йўллари инфекцияси белгиси бўлиши мумкин (шамоллаш ва грипп).

Шамоллаш ёки гриппдан касал бўлганимизда ўзимини яхши хис қилмасак хам, биз аслида енгил респиратор инфекциялардан азият чекамиз. Аниқланишича, хар бир одам хаёти давомида тахминан 3 йил умрини шамоллаш билан ўтказади экан! Болалар тахминан йилига 10 маротаба, катталар эса йилига 5 маротаба касал бўлишади экан. Хар бир одамни иммун тизимига қараб шамоллашга реакцияси турлича бўлади.

Шамоллаш ёки грипп етарли даражада даволанмаганда (агарда бемор жуда фаол бўлса ва дам олмаса), оғир респиратор асоратлар ривожланиши мумкин (ангина, бронхитбронхиолитпневмония). Ушбу инфекциялар шунингдек дастлабки шамоллаш ёки гриппдан алохида хам ривожланиши мумкин. Ўпкани сурункали касалликларини кучайиши хам мумкин, масалан астма. Йўтал бундай касалликларни энг тарқалган белгиларидан бўлиб хисобланади. У шунингдек фарингит ёки ларингит каби юқори нафас йўллари касалликларида хам учраши мумкин.Қуруқ йўтал трахеит учун хам хосдир. Инфекция юқори нафас йўлларидан пасткироқ қисмларга кўпроқ тарқалади.

Йўтал – болаларга ва катталарга бефарқ бўлмаслигимиз учун огохлантирувчи белги. Йўтал катталар шифокорга мурожаат қилиш бўйича, бешинчи энг кўп тарқалган сабаб бўлиб хисобланади ва болани педиатр маслахатига оборишнинг асосий сабаби бўлиб хисобланади.

СИЗ ҚАЧОН ШИФОКОРГА МУРОЖААТ ҚИЛИШИНГИЗ КЕРАК?

  • агар йўтал 7 кундан ортиқ сақланиб қолса
  • 3 кундан ортиқ тана харорати кўтарилса
  • 1 ёшгача бўлган болаларда йўтал кузатилса
  • нафас олишга қийналсангиз ёки нафасингиз тезлашса
  • йўтал сабаби – нафас йўлларига тушган ёки ютиб юборилган ёд жисмлар мавжуд эканлигига шубха қилсангиз (болаларда кўпроқ учрайди)
  • агарда йўталганда балғам таркибида қон бўлса
  • агарда яшил тусдаги балғам бўлса
  • қайталанувчи кечки йўтал бўлганда
  • даволанишга қарамасдан белгилар йўқолмаса ёки хаттоки кучайиб кетса.

Шифокор беморни кўздан кечиради, сўнгра сабабини аниқлаш ва керакли даво чораси хақида бир тўхтамга келиш учун қўшимча текширувни тавсия этади.

Базида йўтал ошқозон, қизилўнгач билан муаммолар бўлганида, юрак қон томир касалликларида ёки баъзи дори воситаларни қабул қилиш натижасида ножўя таъсир бўлиб хам ривожланади. Шифокор сизга энг тўғри келадиган даво чорасини буюради.

Йўтал билан кечувчи касалликлар

БРОНХИТ

Бронхит бронхиал йўлларини (бронхларни) ялиғланиши билан ифодаланади. Бу асосий шартларидан бири, шунда беморлар тиббий ёрдам учун мурожаат қилишади.

Ўткир бронхит энг тарқалгани, у вирус ва бактериялар билан чақирилиши мумкин. Одатда у 3 хафтадан камроқ давом этади.

Беморни асосий белгилари – йўтал, балғам пайдо бўлиши (шаффоф, сариқ, яшил ёки хаттоки қон билан, бурундан суюқ ажралмалар оқиши ёки битиб қолган бурун, бош оғриғи, чарчаш, мушак оғриқлари, иситма, умумий холсизлик ва кўкракдаги оғриқ.

БРОНХИОЛИТ

Бронхиолит – бу бронхиолаларни жуда хам юқумли ўткир ялиғланиш шикастланиши, у одатда вирус инфекцияси билан чақирилади (кўпинча респиратор-синцитиал вирус билан). Бу холат барча ёшда учраши мумкин, лекин жиддий белгилари одатда фақат ёш болалар ва чақалоқларда намоён бўлади.

Бронхиолити бор кўплаб болаларда кучли бўлмаган белгилар бўлади, ва у икки-уч хафта давомида қайта тикланади. Болада касаллик давомида ривожланиши мумкин бўлган одатий белгилари – йўтал, хириллашлар, хансираш.

ПНЕВМОНИЯ

Пневмония – бу ўпка инфекциясидир. Пневмонияни иккита тури мавжуд, улар қўйидаги сабаблар билан боғлиқ:

1. Бактериал пневмония
Энг кўп тарқалган белгилари – нам йўталбалғам ажралиши, гипертермия ёки гипотермия, тахипноэ, бош оғриғи, танада ва буғимларда, хамда кўкракдаги оғриқлар …

2. Вирусли пневмония
Белгилари – балғамсизқуруқ йўтал, иситма, жунжикиш, ринит, миалгия, бош оғриқлари, чарчаш.

ФАРИНГИТ

Фарингит халқум ёки бодомсимон безни зарарланиши ёки инфекцияси бўлиб тарифланади. Кўпинча вирус этиологияли, лекин шунингдек бактерия, аллергенлар ёки токсинлар билан чақирилиши мумкин. Инфекцияли фарингитда бактерия ёки вируслар тўғридан тўғри халқум шиллиқ қаватига кириши мумкин, махаллий ялиғланиш жавобини ривожлантириб. Энг кўп тарқалган белгилари – қизарган томоқ ёки қуруқ йўтал.

ЛАРИНГИТ

Ларингит – хиқилдоқ ялиғланиши. У сурункали (3 хафта ва ундан узоқроқ давом этади) ёки ўткир (3 хафтадан камроқ давом этади) бўлиши мумкин. Инфекцияли сабаби кўпинча вируслар бўлади. Ларингитни асосий белгилари – қуруқ йўтал, овозни хириллашиши, томоқдаги оғриқ ва қийин нафас олиш.

ТРАХЕИТ

Трахеит – нафас йўлларини ялиғланиши (трахея). Трахеяга таъсир қиладиган кўплаб холатлар вирусли ёки бактериал инфекциялардир. Трахеит қўйидаги белгиларга олиб келиши мумкин – қуруқоғриқли йўтал, у инфекция кечиши давомида нам йўталга айланиши мумкин. Шунингдек овозни хириллашиши ва томоқдаги оғриқ бўлиши мумкин.

Қўллашдан аввал йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки мутахассис билан маслаҳатлашинг.

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Krka, tovarna zdravil, d. d., Novo mesto