Табиий сироплар қуруқ ва нам йўтални даволаш учун биринчи танлов дори воситасидир. Табиий ингредиентлар кенг қамровли таъсирга эга, бу эса йўтал сабабларини биринчи куниданоқ самарали ва хавфсиз даволанишини таъминлайди.
Бошқа дори воситалари билан таъсирга киришмайдиган сиропларни, комплекс даволаш учун бошқа дори воситалари (масалан, антибиотиклар, тана харароратини тушурувчи дорилар ва бошқалар) билан бир вақтда қўллаш мумкин.
Қуруқ йўтални даволаш учун, қуруқ йўтални тинчлантирувчи дори воситаларидан фойдаланилади. Фақатгина, балғамли (нам) йўталда балғам ажралишини енгиллаштирадиган дори воситалари ишлатилади.
Қуруқ ёки нам йўтал, сабаби ва балғам бор йўқлигига кўра фарқланади. Айнан шунинг учун, даволашда хар хил ёндашув ва хар хил дори воситасини талаб этади: йўталга қарши ёки балғам ажратувчи. Йўталга қарши дори воситалари қуруқ йўтални енгиллаштириш ва тинчлантириш учун ишлатилади. Балғам ажратувчи дори воситалари қуюқ ва ёпишқоқ бронхиал балғамни эритиб нафас йўлларидан йўтал рефлекси орқали чиқариш учун фойдаланилади.
Йўталга қарши дори воситалари – бу қуруқ ва қўзғатувчи йўтални енгиллаштирадиган ёки тўхтатадиган воситалардир.
Табиий доривор ўсимликлар нафас йўлларидаги шиллиқ қаватга шундай таъсир этадики, бунинг натижасида оғиз бўшлиғи ва томоқ шиллиқ қаватини механик коплайди ва химоя қилади. Бу химоя қавати қуруқ йўтални ва таъсирланишни тинчлантиради.
Йўталга қарши синтетик дори воситалари келиб чиқиши (масалан, бутамират цитрат) миядаги йўтал марказига таъсир этади. Шундай қилиб, улар таъсирлантирувчи қуруқ йўтални тинчлантириб йўтал рефлексини тўхтатади.
Балғам ажратувчи дори воситалари пастки нафас олиш йўлларининг бошқа қисмлари ва ўпкада тўпланган балғам ишлаб чиқарилишини тезлаштиради (секретолитик таъсир), балғамни эритади ва юмшатади (муколитик таъсир). Балғам юмшайди ва уни йўталиб чиқариб ташлаш осон бўлади. Шунингдек, балғам ажратувчи дори воситалари бронхлар мускулларини бўшаштиради (спазмолитик таъсир), шу орқали нафас олишни енгиллаштиради.
Гербион плющ сиропи, га ўхшаш балғам ажратувчи дори воситалари барча 3 та таъсирга эга, улар балғам ажралишини ва нафас олишни енгиллаштиради.
Балғам ажратувчи дори воситалари синтетик ва табиий, бўлиши мумкин.
Эхтиёт бўлинг!
Йўталга қарши ва балғам ажратувчи дори воситаларни бир вақтда қўллаш тасдиқланмаган, бундан ташқари бу жуда хавфли хамдир! Йўталга қарши дори воситалари йўтал рефлекси сустлашгани туфайли балғамни нафас йўлларида қолиб кетишига олиб келиши мумкин.
Гербион табиий дори воситаси болаларда қуруқ ва нам йўтални биринчи куниданоқ самарали ва хавфсиз давосини таъминлайди.