БИРИНЧИ ЙЎТАЛДА, БИРИНЧИ ЁРДАМЧИ

ЙЎТАЛ ХАҚИДА

Йўтални даволаш

Табиий сироплар қуруқ ва нам йўтални даволаш учун биринчи танлов дори воситасидир. Табиий ингредиентлар кенг қамровли таъсирга эга, бу эса йўтал сабабларини биринчи куниданоқ самарали ва хавфсиз даволанишини таъминлайди.

кўпроқ +

Гербион® йўталнинг биринчи куниданоқ самарадор.

Бутун оила учун
Йўтални Гербион билан даволаш

Йўтални Гербион билан даволаш

Гербион биринчи бўлиб йўтал муаммосини хал этишга ёрдам беради. Гербион сироплари кўп ёқлама таъсири билан, қуруқ қўзғатувчи йўтални тўхтатади ва нам йўталда балғам ажралишини енгиллаштиради.

кўпроқ +

Хавфсиз дори воситалари

Гербион сироплари табиий таркибдан иборат. Улар рецептсиз статус учун қатор талабларга жавоб беради.

кўпроқ +

 

Табиий доривор ўсимликлар: йўтални даволаш учун биринчи воситадир.

Бошқа дори воситалари билан таъсирга киришмайдиган сиропларни, комплекс даволаш учун бошқа дори воситалари (масалан, антибиотиклар, тана харароратини тушурувчи дорилар ва бошқалар) билан бир вақтда қўллаш мумкин.


Қуруқ йўтални даволаш учун, қуруқ йўтални тинчлантирувчи дори воситаларидан фойдаланилади. Фақатгина, балғамли (нам) йўталда балғам ажралишини енгиллаштирадиган дори воситалари ишлатилади.


Қуруқ ёки нам йўтал, сабаби ва балғам бор йўқлигига кўра фарқланади. Айнан шунинг учун, даволашда хар хил ёндашув ва хар хил дори воситасини талаб этади: йўталга қарши ёки балғам ажратувчи. Йўталга қарши дори воситалари қуруқ йўтални енгиллаштириш ва тинчлантириш учун ишлатилади. Балғам ажратувчи дори воситалари қуюқ ва ёпишқоқ бронхиал балғамни эритиб нафас йўлларидан йўтал рефлекси орқали чиқариш учун фойдаланилади.

Йўталга қарши – йўтални тўхтатиш учун дори воситалари.

Йўталга қарши дори воситалари – бу қуруқ ва қўзғатувчи йўтални енгиллаштирадиган ёки тўхтатадиган воситалардир.

Табиий доривор ўсимликлар нафас йўлларидаги шиллиқ қаватга шундай таъсир этадики, бунинг натижасида оғиз бўшлиғи ва томоқ шиллиқ қаватини механик коплайди ва химоя қилади. Бу химоя қавати қуруқ йўтални ва таъсирланишни тинчлантиради.

Йўталга қарши синтетик дори воситалари келиб чиқиши (масалан, бутамират цитрат) миядаги йўтал марказига таъсир этади. Шундай қилиб, улар таъсирлантирувчи қуруқ йўтални тинчлантириб йўтал рефлексини тўхтатади.

Балғам ажратувчи – балғам ажралишини енгиллаштирувчи дори воситалари.

Балғам ажратувчи дори воситалари пастки нафас олиш йўлларининг бошқа қисмлари ва ўпкада тўпланган балғам ишлаб чиқарилишини тезлаштиради (секретолитик таъсир), балғамни эритади ва юмшатади (муколитик таъсир). Балғам юмшайди ва уни йўталиб чиқариб ташлаш осон бўлади. Шунингдек, балғам ажратувчи дори воситалари бронхлар мускулларини бўшаштиради (спазмолитик таъсир), шу орқали нафас олишни енгиллаштиради.

Гербион плющ сиропи, га ўхшаш балғам ажратувчи дори воситалари барча 3 та таъсирга эга, улар балғам ажралишини ва нафас олишни енгиллаштиради.

Балғам ажратувчи дори воситалари синтетик ва табиий, бўлиши мумкин.


Эхтиёт бўлинг!
Йўталга қарши ва балғам ажратувчи дори воситаларни бир вақтда қўллаш тасдиқланмаган, бундан ташқари бу жуда хавфли хамдир! Йўталга қарши дори воситалари йўтал рефлекси сустлашгани туфайли балғамни нафас йўлларида қолиб кетишига олиб келиши мумкин.

Гербион табиий дори воситаси болаларда қуруқ ва нам йўтални биринчи куниданоқ самарали ва хавфсиз давосини таъминлайди.

АГАР СИЗДА ЙЎТАЛ КУЗАТИЛСА, СИЗ ЎЗИНГИЗГА ЁРДАМ БЕРИШИНГИЗ МУМКИН.
  • Сиз керакли миқдорда суюқлик ичишинггиз керак, масалан сув ёки ширин бўлмаган чой (кунига 2-3л катталар учун ва 1л болалар учун)
    Шундай қилиб, Сиз қўшимча равишда балғамни эритишингиз мумкин ва нам йўталда балғам ажралишини енгиллаштирасиз. Бошқа тарафдан, агар қуруқ йўтал бўлса суюқлик шиллиқ қаватни намлаб, қуруқ ва таъсирчан йўтални тинчлантиради.
  • Ёпиқ биноларда хавони намлантириш.
    Бу йўл билан сиз, нафас олаётган хаво намлигини оширасиз, бу эса нафас йўлларига ижобий таъсир этади.
  • Буғ билан ингаляция.
    Буғ ўпкалардаги балғамни юмшатишга ёрдам беради, иссиқ ва нам хаво эса нафас йўлларини тинчлантиради. Унга қушимча қилиб, эфир мойини қўшишингиз мумкин, лекин бундай мойларни ишлатаётканда эхтиёт бўлинг. 2 ёшдан кичик болаларда ва астматикларда қўллаш тавсия этилмайди.
  • Кўпроқ дам олинг.
  • Чангли ва совуқ хаводан нафас олмасликка харакат қилинг.
  • Сигарет тутунидан нафас олманг, бу нафас йўлларини қўшимча таъсирлантиради.