Йўтал ҳақида
КўпроқБолалардаги йўтал бағараз тусга эга бўлганлигига қарамасдан, ота-оналарда у катта хавотирни келтириб чиқаради. Айниқса, кичик болалардаги йўтал – бу уйқу билан муаммолар, кундалик турмушнинг ва машғулотларнинг, ўйин фаолиятининг ва таълим жараёни тартибини бузилиши каби бошқа кўпгина асоратларни чақириши мумкин. Бола мактабга, боғчага ва синфдан ташқари машғулотларда қатнашмай қолиши мумкин. У болаларнинг ҳаёт сифатига таъсир этади, ота-оналарнинг хавотирини ва ташвишланишини келтириб чиқаради.
Йўтални нима келтириб чиқаришини тушуниб олиш учун, бизга аввал йўталнинг ўзи нималигини англаб етишимиз керак. Тиббий нуқтаи назардан йўтал – бу физиологик рефлексдир. Йўтал вақтида нафас олишда нафас олиш йўлларига тасодифан тушиб қолган бегона зарралар (чанг, таом бўлаклари) олиб ташланади. Йўтал, шунингдек, нафас олиш йўлларининг ички қисмини қоплаб турувчи ҳужайралардаги яллиғланишда ҳосил бўладиган ўлик ҳужайраларни ва ортиқча балғамни олиб ташлайди. У уларни тозалашга ва нафас олиш тизимини эҳтимолий таҳликалардан ҳимоялашга ёрдам беради.
Бу амалиётда қандай ишлайди. Бизнинг организмда турлича кимёвий ва механик қўзғатувчилар билан фаолашувчи йўтал рецепторлари мавжуддир. Бола ва унинг организми бир қатор ўзгаришларга учрайди. Болаларнинг нафас олиш йўллари ва невр тизими ҳалигача анатомик ва физиологик ривожланиб келаётганлиги сабабли, улардаги йўтал маркази атроф-муҳитдан баъзи қўзғатувчиларга (масалан, сигарет тутуни, ёпиқ хоналардаги қуруқ ҳаво, кучли ифорлар, стресс (масалан, бола болалар боғчасига борган вақтда), ҳавонинг ифлосланиши) анча мойилкор бўлади. Айнан, шунинг учун, йўтал кўпинча болаларда учрайди.
Шунингдек баъзи ҳолатларда болалардаги йўтал бегона буюмнинг (масалан, ўйинчоқнинг майда деталининг) ичга йўтиши оқибати бўлиши мумкин.
Йўталнинг турига боғлиқ ҳолда даволашнинг турлича услублари мавжуддир. Кўпинча болалардаги йўтални, у қанча вақтдан буён давом этаётганлиги ва қаерда жойлашганлигига боғлиқ ҳолда ташҳисланади. Йўталнинг давомийлиги қараб ўткир, ўткирости ва сурункали йўталга ажратилади.
Ўткир йўтал 3 ҳафтагача давом этади. Одатда, у тепа нафас олиш йўллари вирусли инфекция билан чақирилади (бу тепа нафас олиш йўлларида, айнан эса бурунда ва томоқда мавжудлигини англатади). Мактаб ёшидаги болаларда йўтал билан кузатиб борилувчи (улардан кўп қисмини тумов эгаллаб туради) тепа нафас олиш йўллари инфекциялари, одатда, йилига тахминан 7-10 марта ҳосил бўлади. Одатда 50% болалар 10 кунда соғайиб кетади.
Ўткирости йўтал – бу ўткир йўталдан кўпроқ – 3 ҳафтадан 8 ҳафтагача давом этадиган йўталдир. Кўпинча, сабаб сифатида ўткир йўталдагидек, тепа нафас олиш йўлларининг давомли вирусли инфекцияси ёки бактериал инфекция ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, ўткирости йўтал – бу давомли ўткир йўталдир.
Агар йўтал ҳаттоки 8 ҳафта ўтиб сақланиб турган бўлса, уни сурункали деб аташ мумкин, ҳамда инфекция бронхларни шикастлаб, пастки нафас олиш йўлларига тарқалган деса бўлади. Шифокор йўтал ўзига хос ёки ўзига хос бўлмаган тусга эга эканлигини аниқлайди.
Агар сизни нима учун болангиз кучли йўталаётганиги, шифокор кўриги эса ҳеч нарсани кўрсатмаганлиги саволи қийнаётган бўлса, бу йўтал рецепторларининг сезувчанлигини ортиши, эҳтимол, шунингдек инфекциядан кейинги ҳолат билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Болалардаги йўталда яна бир муаммо унинг ҳис этилиши билан боғлиқдир. Демак, нафас олиш аъзоларининг касалликларининг анча тез-тез йўтал билан кузатиб борилишини ҳисобга олган ҳолда йўталнинг қуйидаги турлари ажратиб кўрсатилади.
Қуруқ йўтал кўпинча болаларда учрайди ва унинг тезда асосан сироп кўринишида тақдим этилган йўталга қарши рецептсиз сотиладиган воситалар ёрдамида бартараф қилиш мумкин. Болалар бундай йўтални нафас олиш йўлларининг қўзғалиши сабабли томоқдаги игна санчишлар ҳисси каби таърифлаши мумкин. Қуруқ йўтал балғамнинг ажралиб чиқишини чақирмайди ва одатда шамоллаш ёки грипп билан чақирилади.
Нам йўтал ёки тиббий ходимлар “балғамли йўтал” деб номлайдиган йўтал – бу томоқ ва бронхларга тушиб қолувчи балғам ажралиб ажралиб чиқувчи йўталдир. Болалардаги нам йўтал шамоллаш ёки грипп, ҳамда ўткир бронхитнинг симптомлари ҳисобланади. Балғамли йўтални “балғамни кўчириб чиқарувчи” деб номланувчи қуюқ балғамни суюлтирувчи ва балғамнинг кўчириб чиқарилишинига ёрдам берувчи воситалар билан даволанади.
Агар сиз умуман олганда йўтал ҳақида кўпроғини билиб олишни истасангиз, йўтал ҳақидаги мақола билан танишиб чиқинг.
Бронхит – жуда ҳам тарқалган бронхиал тизим (бронх) аъзоларининг яллиғланишидир. У тиббий ёрдам кўпроқ зарур бўлган ҳолатлардан бири ҳисобланади. Уни вируслар ва бактериялар келтириб чиқаради, касаллик давомийлиги эса камида 3 ҳафтани ташкил қилади. Симптоматикаси йўталдан ва сариқ ёки яшил рангга эга бўлган қуюқ балғамнинг ишлаб чиқилиши ўртасида ўзгариб туради, ва тумов ёки бурун битиши, чарчоқлик, мушаклардаги оғриқ, иситмали қалтироқ, бош оғриғи ёки кўкракдаги оғриқ билан кузатиб борилиши мумкин.
Болаларда кенг тарқалган вирусли инфекция бронхиолит ҳисобланади. У бронхиолалар деб номланувчи кичик нафас йўлларининг яллиғланишини чақиради. Нафас олиш йўллари шишиши ва балғам билан тўлиши мумкин. У ҳар қандай ёшда ривожланиши мумкин, аммо тез-тез эрта ёшдаги болаларда ва гўдакларда учрайди. Бронхиолитдан аъзият чекувчи болаларнинг кўпчилиги одатда 2-3 ҳафта давомида соғайиб кетади. Симптоматикаси йўтал ва нафас сиқишини, ҳамда ҳуштак чалувчи нафас олишни ўз ичига олади.
Пневмония – бу ўпкалар инфекцияси бўлиб, у йўталдан ташқари бошқа симптоматика, хусусан эса иситмали қалтироқ ва қийинлаштирилган нафас олиш билан кузатиб борилади. Бу касаллик, айниқса болаларда, жуда жиддий тусга эгадир. Пневмония бактериялар ёки вируслар томонидан чақирилган бўлиши мумкин. Даволаш боланинг ёшига, касалликнинг кечиш жараёни жиддийлигига ва у бактриялар ёки вируслар билан чақирилганлигига боғлиқдир.
Бу инфекция ёки ҳалқумнинг қўзғалишидир. Одатда, касаллик вирус билан чақирилган, бироқ бактериялар, токсинлар ёки аллергенлар, шунингдек, фарингит сабабчилари бўлиши мумкин. Бактриялар, вируслар ёки токсинлар ҳалқумнинг шиллиқ қаватига кириб бориши мумкин, бу маҳаллий яллиғланиш реакциясини чақиради. Симптоматикаси томоқнинг қизаришини, оғриғини, ютишдаги қийинчиликларни ва қуруқ йўтални ўз ичига олади.
Ларингит – бу қўзғалиш, ортиқча юкланиш ёки инфекция билан чақирилган ҳалқумнинг ёки овоз аппаратининг яллиғланишидир. Белгилар ва симптомлар овознинг бўғиқлигини, қуруқ йўтални, томоқдаги оғриқни ва қийинлашган нафас олишни ўз ичига олади. Баъзида, касалланиш, шунингдек, “вовилловчи йўтал” (ёки “нафас сиқиши”) деб аталади, чунки нафас олишда ҳуштак билан кузатиб борилувчи баланд овознинг мавжуд бўлиши мумкин.
Бу нафас олиш томоғининг (трахеянинг) яллиғланишидир. Кўпинча у тепа нафас олиш йўлларининг вирусли инфекциясини чақирувчи Staphylococcus aureus бактериялари билан чақирилади. Кўпинча у кичик болаларда учрайди, чунки уларнинг трахеяси кичикроқ бўлади ва шишишга осонроқ учрайди. Йўталдан ташқари, шунингдек, иситмали безгак, қийинлашган ва ҳуштак чалувчи нафас олиш пайдо бўлиши мумкин.
Зўриқтирувчи йўтал ўз номини йўталда чиқарилувчи товуш сабабли олган. У жуда ҳам юқумлидир ва Bordetella pertussis бактериялари билан чақирилади. Одатда, 1 ёшдан 5 ёшгача болаларда ривожланади. Сиз, агар бола нафас чиқаришда 5 мартадан 10 мартагача кучли йўталаётган, унинг кетидан нафас олишга уринишда “шарқираётган” овоз чиқаётган бўлса, унда кўкйўтал мавжудлигига шубҳа қилишингиз мумкин.
Болада нафас олишда қулоқ тешадиган, қўпол ҳуштак чалувчи товуш пайдо бўлаётган бўлса, бу хирилловчи йўтални англатади. У респиратор аллергия, астма, ўпкаларнинг сурункали обструктив касалликлари ва бошқалар каби соғлиқ билан боғоиқ турлича муаммоларнинг оқибати бўлиши мумкин. Агар бола нафас олишда ёки йўталишда ҳуштак чалувчи товуш чиқараётган ҳолатда, педиатор билан маслаҳатлашишни тавсия қиламиз.
Ва қайта, шуни таъкидлаш жоизки, бу маълумот ташҳисни аниқлаш учун етарлича эмас. Шундай қилиб, шифокорга мурожаат қилиш ва текширишдан ўтиш, айниқса кичик ёшдаги болалар учун қатъий тавсия этамиз.
Одатда, ота-оналар ўзларининг соғлиқларига қараганда, боланинг соғлиғига анча жиддий муносабатда бўлади. Бундан ташқари, болаларимизни соғлиғи ҳақида безовталанишни бошлаганимизда биринчи галда шифокорга мурожаат қилишимизнинг асосий сабабларидан бири ҳисобланиш далили шак-шубҳасиздир.
Агар йўтални уй шароитларида даволаш мумкин бўлса, сизга “Гербион” ёрдам беради. Йўталнинг турига боғлиқ ҳолда биз болалар ва бутун оила учун сироплар ва пастилкаларни таклиф қиламиз.
Аксинча, агар болангиз вақтнинг анча давомли даври давомида кучли йўталаётган бўлса (3 ҳафтадан ортиқ), агар мустақил даволашнинг бир ҳафтаси ўтиб ҳолат яхшиланмаётган ёки ҳаттоки оғирлашиб бораётган, ёки касалликка урғу берувчи бошқа симптомлар (масалан, иситмали қалтироқ) мавжуд бўлаётган бўлса, у ҳолда албатта шифокорга мурожаат қилиш керак.
Болангизни йўталини турига, айнан эса, у қуруқ ёки нам бўлишига боғлиқ ҳолда, биз баргизуб экстрактли “Гербоин” сиропини, исландия мохи экстрактли “Гербоин” сиропини, плюшч экстрактли “Гербоин” сиропни ва наврўзгул экстрактли “Гербоин” сиропни таклиф қиламиз.
Баргизуб экстрактли “Гербион” сиропи тепа нафас олиш йўллари билан чақирилган болангиздаги қуруқ, қўзғатувчи йўтални енгиллаштириш учун қўлланилади. У, шунингдек, яллиғланишга қарши ва антибактериал таъсирга ҳам эга. Ҳар қандай кичкинтой учун дорини қабул қилиш ёқимли бўлиши учун баргизуб, оддий тугмачагул экстрактларини, С витамини ва табиий апельсин хушбйўлаштиргичини сақлайди.
Агар, қуруқ йўталдан ташқари, болангизда бўғиқлик ва томоқдаги оғриқ мавжуд бўлса, биз таркибида шакар мавжуд бўлмаган ва лимоннинг табиий ифорига эга бўлган исландия мохи экстрактли “Гербион” сиропини тавсия қиламиз.
Агар болангизда балғам кўчиб чиқишли нам йўтал бўлса, сизга плюшч ёки наврўзгул экстрактли “Гербоин” сиропини тавсия этамиз. Бизнинг плюшч экстрактли “Гербион” сиропимиз нам йўталда ёрдам беради ва нафас йўлларининг балғамдан тозаланишини енгиллаштиради, ҳамда нафас олишни енгиллаштиради. Сироп лимон ўтнинг табиий ифори ҳисобига ёқимли таъмга эга ва шакар сақламайди.
Шунга ўхшаш тарзда, наврўзгул экстрактли “Гербион” сиропи нам йўталда ёрдам беради. Наврўзгул илдизи ва тошчўп гиёҳининг экстракти айниқса йўтал билан кузатиб борилувчи шамоллаш касалликларида ёрдам беради. Сироп тошчўпнинг табиий таъмига эгадир.
Болангиз ҳаётининг биринчи бир неча йилида маълум даврда йўтал пайдо бўлиш эҳтимоли жуда ҳам каттадир. Тайёр туриш ва максимал тезкор ва самарали чораларни кўриш зарурдир. Билиб олиш муҳим бўлган баъзи жиҳатлар:
Болалардаги йўтал тез-тез учрайди, ва, одатда, хавотир учун сабаб ҳисобланмайди, аммо уни эҳтиёткорлик билан ва ўз вақтида даволаш керак. Йўталнинг кўпгина ҳар хил турлари мавжуддир, ва “Гербион” уларни даволаш учун ечимларни таклиф қилади.
Агар сиз боладаги йўтални қандай енгиллаштириш мумкинлиги ҳақида кўпроқ билиб олиш истагида бўлсангиз, “Боладаги йўтални қандай енгиллаштириш мумкин?” мақоласи билан танишиб чиқинг.
Изоҳ: ушбу блогдаги маълумот профессионал тиббий маслаҳатни, диагностикани ёки даволашни алмаштиришга мўлжалланмаган ва буни назарда тутмайди. Бу ерда акс эттирилувчи бутун контент фақат танишиш учун мўлжалланган. Ҳар қандай ҳолатда сизда соғлик ҳолати ёки даволаш бўйича ҳосил бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай саволлар бўйича шифокорга ёки бошқа тиббиёт ходимларига мурожаат қилиш керак.
Ҳаволалар