Боладаги йўтални қандай енгиллаштириш мумкин?
КўпроқИнсон мана бир неча йиллар давомида даволаш учун гиёҳларни қўллаб келмоқда., касалликларнинг кенг спектрини ва йўтал каби симптомларни даволаш учун қўлланилиши ажаб эмас .
Улар ҳақида маълумотлар етарлчиа кўплиги ва уларни бувиларимиз анъанавий қўллашларига қарамасдан, кўпчилик гиёҳларнинг қўлланилиши илмий исботларга эга ва улар даволашда ёрдам бериши клиник исботланган. Доривор гиёҳларнинг қўлланилиш эволюцияси кўп асрлик анъаналарни ва замонавий фаннинг ютуқларини ўз ичига олади.
Доривор гиёҳлар ёки уларнинг баъзи қисмлари турлича шаклларда, кўпинча чойлар кўринишида қўлланилади. Уларни гиёҳли тўпламни қайноқ сув билан қуйиб ва чойга 5 минутдан 15 минутгача дамланишига имкон бериб, тайёрлаш мумкин (бу, шунингдек, дамлама деб ҳам аталади). Баъзи гиёҳли чойлар, гиёҳлар асосидаги препарат устидан совуқ сувни қуйиб, кейин эса қайнагунча иситилиб, паст оловда 15-30 минутга қайнашга қолдириб (дамлама), ёки гиёҳлар асосидаги препаратни хона ҳароратидаги сувда тахминан 30 минутга ивитилиб (мацерат) тайёрланади.1
Шунингдек, доривор гиёҳлардан тайёрланган тиббий препаратлар ҳам мавжуддир. Гиёҳлардан олинган доривор препаратлар бутун гиёҳларни қўллаш билан таққослаш бўйича бир қатор устунликларга эга бўлган гиёҳ экстрактларини сақлайди, уларга: маҳсулотнинг ишлаб чиқарилувчи сифати, токсик ва нофаол моддаларни олиб ташлаш, анча салобатли ташқи кўриниш ва ифор, ва анча муҳим бўлган яхшиланган таъм характеристикалари кабилар киради.
Гиёҳли экстрактларнинг афзалликларидан яна бири, улар кўпинча ўзи билан синергик таъсир этиши мумкин бўлган турлича моддаларнинг аралашмасини тақдим этиши мумкин. Содда тилда айтганда, бир гиёҳнинг турлича компонентлари биргаликда таъсир этади ва уларнинг самарадорлиги ортади. Бундан ташқари, экстрактдаги компонентларнинг катта миқдори ёки уларнинг мажмуалари эҳтимолли ножўя самараларни қисқартиради ёки олдини олади, улар алоҳида компонент таркибида мавжуд бўлиши мумкин.2
Гиёҳлардан олинган доривор препаратлар ва мустақил тайёрланадиган гиёҳлардан даволовчи воситалар ўртасида қандай фарқ бор? Фарқ шундаки, улар сифат назорати таъминланишида қатъий назорат қилинувчи фармацевтика шароитларида ишлаб чиқарилади, бу фойдаланувчилар учун хавфсизлик даражасини оширади.3
Ўсимликлардан олинган дори препаратлари кўп йиллик тажрибага таянадиган самарадорликдаги халқ табобатига, ва ўз самарадорлигини клиник тажрибаларда исботлаб берган препаратларга бўлинади.4 Уларга, масалан, плюшч экстрактини сақловчи препаратлар тааллуқли бўлади.5
Ўсимликлардан олинган дори препаратлар организмда шахсий даволаниш жараёнига ёрдам бериб, йўтални аъло даражада даволайди.6 Бундай дори воситаларининг яна бир муҳим хусусиятларидан бири уларда йўталга қарши синтетик воситалар билан таққослаш бўйича ножўя самараларнинг ривожланиш эҳтимоли пасайтирилган.7
Сиз ҳис этаётган йўталнинг турига, ва унинг сабабига боғлиқ ҳолда, сизга ёрдам бериши мумкин бўлган доривор гиёҳларнинг ҳар хил турлари мавжуддир. Улар икки гуруҳга тақсимланган.
Биринчи гуруҳга қўзғатувчи ва балғамсиз қуруқ йўталда сизга ёрдам бериши мумкин бўлган гиёҳлар тааллуқли бўлади. Ушбу гиёҳлар ва уларнинг экстрактлари яллиғланиш ва қўзғалишни олувчи ва, шундай тарзда, йўтални енгиллаштирувчи, тинчлантирувчи ва ҳимоя қатламини ҳосил қилувчи компонентларни сақлайди.
Иккинчи гуруҳ ўз ичига нафас олиш йўлларидаги балғамни суюлтириб, нафас олишни енгиллаштириб, у ердан ортиқча балғамни олиб ташлашга ёрдам берувчи гиёҳларни олади. Улар, агар сиз қуюқ балғамни ҳосил қилувчи йўталдан аъзият чекаётганингизда ёрдам беради.
Исландия мохи оғиз бўшлиғида ва ҳалқумда қўзғалишни бартараф қилиш учун қўлланилади. У шиллиқ қаватни қопловчи, ҳимояловчи ва намлантирувчи гиёҳли шиллиқ моддани сақлайди. Исландия мохи бўғиқликда, томоқдаги оғриқда ва қуруқ йўталда фойдалидир. Исландия мохи таъсирнинг кенг спектрига, шу жумладан антимикроб ва яллиғланишга қарши самарага эгадир.8 Қўзғатувчи йўтал исландия мохи экстрактли “Гербион” сиропида сақланувчи исландия мохи экстракти ёрдамида енгиллаштириш мумкин.
Ланцетбаргли баргизуб – бу кўпгина устунликларга эга бўлган гиёҳдир. Баргизуб баргларининг компонентлари шамоллаш ва юқори нафас олиш йўлларининг бошқа касалликлари билан чақирилган йўталда ёрдам беради. Баргизуб йўталдаги қўзғалишни ва оғиз бўшлиғи ва ҳалқумда яллиғланишни бартараф қилади.9 Ланцетбаргли баргизуб экстракти баргизуб экстрактли “Гербион” сиропда сақланади.
Европада ўрмон тугмачагули охирги минг йиллар давомида турлича симптомларни даволаш учун қўлланилганлиги далили мавжуддир. Ўрмон тугмачагули гуллари қўзғалишни баратараф қилиб ва, шу билан, йўтални тинчлантириб, шиллиқ қаватни ҳимоя қатлами билан қоплайди.10 Айнан шунинг учун, ўрмон тугмачагули экстрактини баргизуб экстрактли “Гербион” сиропига қўшилади.
Плюш барглари экстрактини сақловчи дори воситалари кўпгина клиник тажрибаларда ўрганишга учратилган, ва болаларда қандай бўлса, катталарда ҳам худди шундай йўталнинг тез-тезлиги ва жадаллигини пасайтиришни намойиш қилди. Улар тепа нафас олиш йўлларининг вирусли инфекцияларида йўталнинг эрта симптоматикасини даволаш учун аъло даражада мос келади.5 Плюш барглари экстракти кўпгина самараларга эгадир: у балғамни суюлтиради, бу балғамни кўчириб чиқарилишини енгиллаштиради. У, шунингдек, нафас олишни енгиллаштириш учун ўпкаларда нафас олиш йўлларини кенгайтиришга ёрдам беради.11 Ушбу устунликлар шарофати билан плюшч барглари экстракти унинг самарадорлиги ва хавфсизлиги клиник тажрибалар билан тасдиқланган берилганлиги муносабати билан плюшч экстрактли “Гербион” сиропи ва пастилкалари таркибига киритилган.12,13
Наврўзгул, чиройли сариқ гулли гиёҳ бўлиб, қимматбаҳо кучга эга бўлган илдизини ер остида яширади. Илдиз экстрактлари, маълумки, балғамни суюлтиради ва унинг қуюқлигини камайтиради, шу билан, унинг нафас олиш йўлларидан чиқарилишини енгиллаштиради. Наврўзгулни кўпинча бошқа гиёҳлар, масалан, тошчўп билан бириктирилади.14 Ушбу мажмуа наврўзгул экстрактли “Гербион” сиропида ҳам сақланади.
Тошчўп, одатда, қандолатчилик зиравори каби қабул қилинади. Бироқ, ҳақиқатдан. тошчўп – бу шамоллашдаши йўтални енгиб ўтишда ёрдам берувчи доривор гиёҳдир. У балғамни кўчириб чиқаришда ёрдам беради ва нафас олишни енгиллаштириш учун бронхларни бўшаштиради.14 Кийикўтини алоҳида ёки бошқа доривор гиёҳлар билан бирикмада, масалан, шунингдек, тошчўпни ҳам сақловчи наврўзгул экстрактли “Гербион” сиропида қўллаш мумкин.
Замонавий фан кўпчилик касалликларни ва йўтал каби шундай симптомларни даволашда ёрдамчи воситалар сифатида гиёҳларни қўллаш имконини тасдиқлайди. Доривор гиёҳлар, шунингдек, табиий келиб чиққан дори воситаларини тайёрлашда қўлланилади. Дорихоналарда сизга йўтални енгиб ўтишда ёрдам бериши мумкин бўлган асосан сироплар кўринишидага турлича препаратлар тақдим этилган.
Агар сиз табиий моддаларни қўллаш билан фитодаволашга қизиқиш билдираётган бўлсангиз, Фитодаволаш аҳамияти мақоласи билан танишиб чиқинг.
Изоҳ: ушбу блогдаги маълумот профессионал тиббий маслаҳатни, диагностикани ёки даволашни алмаштиришга мўлжалланмаган ва назарда тутмайди. Бу ерда акс эттирилувчи бутун контент фақат танишиш учун мўлжалланган. Ҳар қандай ҳолатда сизда соғлик ҳолати ёки даволашга нисбатан ҳосил бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай саволлар бўйича шифокорга ёки бошқа тиббиёт ходимларига мурожаат қилиш керак.
Қуйида санаб ўтилган гиёҳларни қўллашдан аввал мутахассис-шифокорга мурожаат қилиш ва сизда қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар йўқлигига, ва улар соғлиғингизга зарар етказмаслигига ишонч ҳосил қилиш тавсия этилади.
Ҳаволалар