Болаларда йўтал билан кечувчи касалликлар
Йўтал бир нечта касалликларнинг, айниқса нафас йўллари инфекциясининг белгиси бўлиб хисобланади. Болалар кўпинча бронхит, бронхиолит, трахеит, ларингит ва бошқа касалликлардан азият чекишади.
Ўз болаларимизни мустақил равишда бурунни артишга ўргатишимиз билан, уларни дастрўмолга йўталиш ва қўлларни қандай қилиб тўғри ювишни ўргатиш мақсадга мувофиқдир. Химояланмаган ёки қўллар билан беркитиладиган йўтал, кейинчалик болалар буюм ёки ўз тенгдошларини ушлагани учун вирус касалликлар манбаи бўлади. Инфекциялар риновируслар билан қўзғатилади, улар тахминан болаларга хаётини биринчи йилларида, 1 йилда 10 маротаба хужум қилишади.
Йўтал грипп ва шамоллашни энг кенг тарқалган белгиси. Тумовга қўшимча равишда доимо йўтал хам бўлади. Одам, шамоллашдан азият чекаётганида, йўтал дастлаб қуруқ ёки балғамсиз бўлади. Инфекция туфайли шиллиқ қават қуруқ ва зарарланган бўлади, бу эса йўтал рефлексини чақиради, одамни йўталишга мажбурлаб, бир неча кун давомида яллиғланган шиллиқ қават пастки нафас йўлларида ортиқча балғам ишлаб чиқаришни бошлайди. Бу эса нафас йўлларидан нам, балғамли йўтал билан олиб ташланади.
Йўтал, шунингдек бошқа инфекция, аллергия ёки зарарланиш белгиси бўлиши мумкин.
Улардан энг кўп тарқалгани:
- Ўткир ларинготрахеобронхит (круп) – бу томоқ ва нафас йўлини вирусли зарарланишидир. Кўпинча у 3 ёшдан 5 ёшгача болаларга хужум қилади. У “аккиловчи” йўтал билан бўлади ва жуда хавфли бўлиши мумкин.“Аккиловчи” йўтални қўпол ёки паст деб ифодалаш мумкин. У овоз бойлами остидаги шиллиқ қават шишиб кетганида ва нафас йўли торайганида пайдо бўлади. Шунинг учун, йўтал билан биргаликда хиррилаш хам бўлади. Йўтал туфайли болалар кўпинча кечқурун ўйғониб кетишади, уларда нафас олиш билан муаммо, нафас қисиш пайдо бўлади, нафас олиш эса нафас овози ва пишиллаш билан бирга бўлади. Бу йўтални тури хавфли, чунки нафас йўлларини шишиб кетиши пастки нафас йўлларига хаво киришига тўсқинлик қилиши мумкин. Совуқ хафо одатда белгиларини кучайтиради. Хавони намлаш хамда иситиш ёрдам беради. Агар бундай йўтал биринчи маротаба пайдо бўлган бўлса ва белгилари ривожланган бўлса, шифокорга мурожаат қилиш зарур.
- Трахеит – нафас йўлларини ялиғланиши, қўпол, қуруқ лекин “аккиловчи” бўлмаган йўтал билан бирга бўлади. Уни даволаш қийин ва бола ўзини умумий яхши хис қилаётган бўлса хам учрайди.
- Бронхит – бу пастки нафас йўллари ёки бронхларни инфекциясидир. Бронхитда йўтал қасалликни бошланишида қуруқ бўлади, сўнгра эса у нам, балғамли бўлади. Бу шунинг учун содир бўладики, шиллиқ қават инфекция реакцияси сифатида балғамни кўпроқ ишлаб чиқаришни бошлайди, у эса инфекция билан курашишда ёрдам беради ва балғамни осонроқ ажралишини таъминлайди.
- Ўткир обструктив бронхит ёки бронхообструктив синдром билан бронхит.
Обструкция – торайган бронхлар орқали хаво ўтиши қийинлашгани туфайли тўсиқ пайдо бўлади. Болани йўтали – қуруқ, у хуружлар кўринишида ифодаланади, юзаки “металл” товушли йўтал бўлиб хисобланади. Бола безовта, қисқа жумлалар билан кўп гапиради, чунки узунроқ жумла учун унда хаво етмайди. Болани елкалари кўтарилади ва нафас чиқаришда хиррилаш овози эшитилади.Бундай холатда тезда шифокорга мурожаат қилиш керак ва огохлантирувчи белги сифатида кўриб чиқиш лозим. - Кўк йўтал – болаларни инфекцион касаллиги, кучли йўтал билан бирга бўлади. Кўк йўтал Bordetella pertussis бактериялари билан чақирилади. Касаллик хаёт учун хавфли бўлиши мумкин, айниқса 6 ойгача бўлган болалар ва эмланмаган болалар учун. Кўк йўталда ўзига хос йўтал хуружлари, хуружлар орасида баланд овоздаги нафас олиш билан учрайди. Зарарланишни биринчи хафталарида қуруқ йўтал пайдо бўлади ва касалликни 4чи хафтасигача у оғирлашади. Айнан шунда кўк йўталга хос йўтал пайдо бўлади. Кўк йўтални ўткир фазаси ўтганидан сўнг, йўтал бир неча ой давом этиши мумкин ва кейинчалик ўтиб кетади.
- Бошқа сабаблар
Болалардаги йўтални сабаблари, шунингдек: аллергик ринит, ошқозон-ичак тизими касалликлари, бола учун стресс холатлар (масалан боғчани бошланиши), нафас олганда нафас йўлларига ёд моддалар тушиб қолиши бўлиши мумкин.