Болаларда йўтал

Нафас – бу хаёт.

Биз туғилганимиздан сўнг нафас олишни бошлаймиз ва буни хаёт давомида автоматик тарзда қиламиз. Болалар ўпкасини кичик хажмига қарамасдан, кислород билан етарли даражада таъминлаш учун катталардан кўра тезрок нафас олишади.

Нафас, организмдаги хужайраларга метаболизмни амалга ошириш учун кислород қабул қилиш учун керак. Хужайралар эса, кислородга мухтож модда алмашинуви жараёнлари ва организмда энергия ва иссиқликни ишлаб чиқариш учун керак.

Йўтал – нафас тизимини нормал химоя-рефлектор ва химояловчи механизмидир. Йўтал, нафас олганда нафас йўлларига тасодифан тушиб қоладиган бегона заррачаларни (чанг, овқат заррачалари) олиб ташлайди. Йўтал, шунингдек ички нафас йўллари қаватини қамраб оладиган хужайраларда ялиғланиш жараёнида пайдо бўладиган ўлган хужайралар ва ортиқча балғамни хам олиб ташлайди. Шу йўл билан, йўтал нафас йўллари ва ўпка альвеолаларини соғлом бўлишини таъминлайди.

Хисобланишича, нафас тизимини тўғри фаолияти учун соғлом бола кунига камида 11 маротаба йўталиши керак.

Йўтал рецепторлари томоғдан бронх сегментларигача жойлашган ва кимёвий хамда механик омиллар билан қўзғалади. Ёши катталардан фарқли ўлароқ, болаларда нафас ва нерв тизими хали хам анатомик ва физиологик ривожланиб боради, шунинг учун уларни танасидаги йўтал маркази ташқи мухитни баъзи таъсирларига сезувчан.

Йўтални қўзғатувчи омиллар: тамаки тутуни, ёпиқ бинолардаги қуруқ хаво, кучли хидлар (масалан, ўсимликлар, атир), стресс (масалан ёш бола боғчага боришни бошлаганда), хавони ифлосланиши…

Агар, болада тана харорати бўлмаса ва бурни битмаса, у яхши ухласа ва овқатланса, уни хеч нарса безовта қилмаса, биз биринчи ўринда уни ташқи мухитидаги қўзғатувчи омиллар таъсирини камайтиришимиз керак бўлади.

Йўтални тез-тез ва давомий бўлиши касалликни белгиси бўлиши мумкин.

Йўтал белгилари бор кўплаб болаларни уйда даволаш мумкин, шунинг учун ота оналар ўз боласи холатини бахолашни билиши керак. Болаларни самарали ва хавфсиз даволаш учун биз, қуйидаги саволларга жавоб беришимиз керак:

Йўтал болада қуруқми ёки нам (балғамли)?

Сухой кашель

Қуруқ йўтал

Влажный кашель

Балғамли йўтал

Агар фарзандингизда, йўтални турини аниқ билмасангиз ёки йўтал билан боғлиқ асоратлар бўлиши мумкинлигига шубха қилаётган бўлсангиз, шифокорга мурожаат қилинг.

СИЗ, ҚАЧОН ШИФОКОРГА МУРОЖААТ ҚИЛИШИНГИЗ КЕРАК?

  • Агар, йўтал 7 кундан ортиқ сақланиб қолса
  • 3 кундан ортиқ тана харорати кўтарилса
  • 1 ёшгача бўлган болаларда йўтал
  • Нафас олишга қийналса ёки нафас олиши тезлашса
  • Йўтал сабаби – нафас йўлларига тушган ёки ютиб олинган ёд жисмлар эканлигига шубха қилсангиз (болаларда кўпроқ учрайди)
  • Агарда, йўталганда балғамда қон бўлса
  • Агарда, яшил тусдаги балғам бўлса
  • Қайталанувчи кечки йўталда
  • Даволанишга қарамасдан белгилар йўқолмаса ёки хаттоки кучайиб кетса.

Шифокор, беморни кўздан кечириб, сабабини аниқлаш ва керакли даво чораси хақида бир тўхтамга келиш учун, қўшимча текширувни тавсия этади.

Гербион плющ пастилкаси

Гербион плющ пастилки

Гербион плющ пастилкаси

кўпроқ

Гербион исланд мохи сиропи

Гербион сироп исландского мха

Гербион исланд мохи сиропи

кўпроқ

Гербион подорожник сиропи

Гербион сироп подорожника

Гербион подорожник сиропи

кўпроқ

Гербион плющ сиропи

Гербион сироп плюща

Гербион плющ сиропи

кўпроқ

Гербион первоцвет сиропи

Гербион сироп первоцвета

Гербион первоцвет сиропи

кўпроқ

Қўллашдан аввал йўриқнома билан танишиб чиқинг ёки мутахассис билан маслаҳатлашинг.

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Krka, tovarna zdravil, d. d., Novo mesto