Йўтал пайдо бўлганда , иложи борича тезроқ даволашни бошлаш керак.
Айниқса болаларда, улар йўталга хамда кейинчалик асоратларга кўпроқ мойил бўлади. Айниқса, оналар ўз боласини йўталидан хавотир олишади.
Шамоллаш хамда бошқа ўткир респиратор касалликларни белгилари ичида, йўтал оналарни кўпроқ хавотирга солади. Уларни қўрқуви ўринли: йўтални вақтида даволанмаса оғирлашиши мумкин! Йўталадиган 12% болаларда*, йўтал билан боғлиқ асоратлар бронхит ва пневмония бўлиши мумкин*. Йўтал ва уни сабабларини вақтида даволашни бошлаш жуда мухимдир.
Она – биринчи, муаммони англайдиган, йўтал бошланганда ва биринчи, болага ёрдам берадиган инсондир. Она биринчи бўлиб чора кўргани учун, йўтални биринчи белгиларини, касаллик туфайли ривожланиши мумкин асоратларни ва ахволи ёмонлашиши эхтимолини камайтиради.
Агар биз йўтални тезкор даволашни бошласак, йўтал билан боғлиқ асоратлар олдини олишимиз эхтимоли юқорироқ бўлади.
Қуруқ йўтал камайиши
Нам йўталда балғам кўчишига ёрдам
Балғам камроқ тўпланади – иккиламчи инфекцияни олдини олиш
Инфекция нафас йўлларини бошқа қисмларига тарқалмайди.
Касалликни қисқароқ давомийлиги ва кучсизроқ йўтал
Уйқуни яхшиланиши
Йўтал кундалик юмушларга халақит қилмайди
Йўтални биринчи кунлардан даволаш мухим, чунки шу билан биз қуруқ ёки нам йўтал белгиларни камайтиришимиз мумкин. Тўғри давони танлаб, биринчи ёки иккинчи турдаги йўтал учун, биз қуруқ йўтални бартараф қиламиз ёки нам йўталдаги балғам ажралишини яхшилаймиз.
Шунингдек асоратлар хавфи хам камаяди, чунки нам йўталда ортиқча балғам нафас йўлларидан самаралироқ бартараф қилинади. Айнан шунинг учун у ўпкада қолмайди ва бактериялар кўпайиши учун шароитни яратмайди ва ўз навбатида иккиламчи инфекция ривожланишига олиб келмайди (пневмония). Иккинчидан, вирус инфекцияси билан чақирилган қуруқ йўталда, вируснинг бошқа нафас йўлларига тарқалмаслиги, йўтал белгилари давомийлиги қисқариши, касаллик кечиши ва унинг даволанишини тезлаштириши мумкин.
Йўтал шунингдек мускуллар, нафас йўллари, юрак қон томир ва асаб тизимига хам таъсир қилади. Демак, бу баъзи асоратларни чақириши мумкин, кўкракдаги оғриқ, қусиш, бош айланиш, терлаш, чарчоқ, оғир нафас олиш.
* Worrall G. Acute cough in children. Can Fam Physician. 2011; 57: 315-8.