Агар болада йўтал бўлса, хавотирга тушиш керакми?
КўпроқЙўтал – болаларда ва катталардаги меъёрий ҳолат, у уларнинг кундалик турмушига таъсир қилиши мумкин. Йўтал жуда ҳам нохуш ҳолатлигига қарамасдан, у жуда ҳам муҳим функцияни бажаради – нафас олиш йўлларимизни тозалайди. Бироқ, йўтал касаллик симптоми ҳам бўлиши мумкин. У катта одамда ёки болада мавжуд бўлганлигига боғлиқ бўлмаган ҳолда, йўтал одамлар шифокор кабинетига ташриф буюриши бўйича кенг тарқалган сабаблардан бири ҳисобланади, чунки у хавотирни чақиради, ҳамда фаоллик даражасига, уйқуга ва ҳоказоларга таъсир этади.
Йўтал зўриқтирувчи ва қуруқ бўлиши мумкин, ёки у баъзида йўталиб чиқариб юбориш қийин бўлган нафас йўлларидаги балғамнинг ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. Бундай йўтал ёки балғамли йўтал деб ҳам номланади.
Йўтал жуда безовта қилиши мумкин. У кундалик турмушимизнинг кўпчилик омилларига таъсир этади, соғлик ҳолатини ва кундалик турмушни бузади. Қуйида йўталнинг соғлиққа таъсир этувчи баъзи психологик ва ижтимоий оқибатлари тақдим этилган.
Кўпинча йўтал – бу вирусли респиратор инфекциянинг оқибатидир. Йўталда нафас олиш томчилари ҳосил бўлади, улар бошқа одамларга респиратор вирусли инфекцияларнинг узатилишига ёрдам кўрсатиши мумкин. Бир йўтал акти давомида тахминан 3000 томчилар ҳосил бўлиши мумкин! Мана шунинг учун йўтал гигиенаси деб номланувчи қоидага риоя қилиш муҳимдир – рўмолчага, енгга ёки тирсакнинг ички қисмига йўталиш.1
Йўтал вақтида кўкрак қафасида юқори босим хосли бўлади. Баъзи ҳолатларда бу кўзлардаги, бурундаги ва думбалардаги майда қон томирларининг ёрилишига олиб келиши, ҳамда сийдик тутолмаслик (инконтиненция) муаммосини чақириши мумкин. Шу билан бирга, йўтал бош айланишини чақириши мумкин.2
Йўталда бошқа оқибатлар ҳам бор, масалан, овознинг бўғилганлиги, бош оғриғи, ҳолсизланиш ва бошқалар.3
Соғлик учун оқибатлардан ташқари, йўтал, шунингдек, ҳаёт сифатига ҳам катта таъсир кўрсатади. Йўтал кўпинча режаларимизни бузади ва стресс, мактабга бормаслик ёки касаллик оқибатида ишда бўлмасликка сабаб бўлиб қолиши мумкин. Қуйида йўтал билан боғлиқ бўлган баъзи психологик ёки ижтимоий оқибатлар келтирилган:
Йўталнинг ҳаёт сифатига таъсири, шунингдек, унинг давомийлигига ҳам боғлиқдир. Бир неча ҳафта ичида давом этаётган йўтал бизнинг кайфиятимизга жиддий таъсир кўрсатади.5
Агар сизда юқоридаги симптомлардан бирон бири мавжуд бўлмаганида ўткир йўтал бўлса (йўтал 3 ҳафтагача давом этмоқда), сиз “Гербион” сироплари ёки пастилкалари каби рецептсиз сотиладиган дори воситалари ёрдамида йўтални енгиб ўтишингиз мумкин.
“Гербион” маҳсулотлар сериясини таклиф қилади, улар сизга безовталикни чақираётган йўтал билан курашишда ёрдам беради. Баргизуб экстрактли “Гербион” сиропи7 ва исландия мохи экстрактли “Гербион” сиропи8 қуруқ зўриқтирувчи йўтални тинчлантиради. Плюшч экстрактли “Гербион” сиропи9, плюшч экстрактли “Гербион” пастилкалари10 ва наврўзгул экстрактли “Гербион” сиропи11 сизга нам (балғамли) йўталда балғамни кўчириб чиқаришда ёрдам беради.
Йўтал сизнинг ҳаёт тарзингизни жуда ҳам бузиши ва жуда жиддий касалликларга олиб келиши мумкин. “Гербион” препаратлари каби рецептсиз сотиладиган препаратлар, ҳамда уйда тайёрланган дамламалар сизга йўтални енгиб ўтишда ёрдам беради.
Вақтни бой берманг ва “Йўталсиз таътилга тайёрланинг” мақоласи билан танишиб чиқинг.
Изоҳ: ушбу блогдаги маълумот профессионал тиббий маслаҳатни, диагностикани ёки даволашни алмаштиришга мўлжалланмаган ва назарда тутмайди. Бу ерда акс эттирилувчи бутун контент фақат танишиш учун мўлжалланган. Ҳар қандай ҳолатда сизда соғлик ҳолати ёки даволашга нисбатан ҳосил бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай саволлар бўйича шифокорга ёки бошқа тиббиёт ходимларига мурожаат қилиш керак.
Ҳаволалар