БИРИНЧИ ЙЎТАЛДА, БИРИНЧИ ЁРДАМЧИ

КЎП УЧРАЙДИГАН САВОЛ ВА ЖАВОБЛАР

БОЛАЛАРДАГИ ЙЎТАЛНИ ДАВОЛАШНИ ҚАЧОН БОШЛАШ КЕРАК?

Йўтал вақтида даволанмаса, у оғирлашиши мумкин! Йўталадиган деярли 12% болаларда*, йўтал билан боғлиқ асоратлар ривожланиши мумкин, булардан бронхит ва пневмония. Шунинг учун йўтални тури ва сабабларини аниқлаб олгандан сўнг даволашни бошлаш керак. Биринчидан, нам ёки қуруқ йўтал белгилари камайиши мумкин. Иккинчидан, шунингдек йўтал билан боғлиқ асоратлар пайдо бўлишига имкон камроқ бўлади. Ва охиргиси энг мухими: йўтал кучли ривожланиб кетмайди ва касалликни давомийлиги қисқароқ бўлади. Бу шунингдек беморни саломатлигини умумий холатига ва унинг хар кунги ишларига таъсир қилади.

* Worrall G. Acute cough in children. Can Fam Physician. 2011; 57: 315-8.

ЙЎТАЛНИ БИРИНЧИ БЕЛГИЛАРИДАН БОШЛАБ ГЕРБИОННИ ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ БОШЛАШИНГИЗ МУМКИНМИ?

Албатта! Гербион қуруқ ва нам йўтал учун қойилмақом ечимни таклиф қилади, болаларда йўтални биринчи кунларидан (0+, 1+) ва катталарда, ўсимликдаги фаол моддаларини кўп ёқлама таъсири ёрдамида.

ГЕРБИОН БОЛАЛАРГА ТЎҒРИ КЕЛАДИМИ?

Албатта! Гербион болаларда йўтални биринчи кунлариданоқ қуруқ ва нам йўтал учун қойилмақом ечимни таклиф қилади, Гербион исланд мохи сиропи ва Гербион плющ сиропи, шунингдек энг кичик ёшдаги болаларга хам тўғри келади, 0+ ва 1+ ёшдагилар учун хам. Гербион подорожник сиропи ва Гербион первоцвета сиропи ёши каттароқ болалар учун тўғри келади.

Сироплар таркибида табиий – ўсимлик экстрактлари мавжуд. Бундан ташқари, улар аъло таъмга эга, баъзилари эса шакарсиз, фақатгина табиий сорбитга эга (Гербион исланд мох сиропи ва Гербион плющ сиропи). Ва охиргиси, шунингдек мухими: сиропни фармацевтик шакли болалар учун хам ёқимли.

Болалардаги йўтал хақида кўпроқни билиб олинг ва болангизга тўғри келадиган Гербионни танлаб олинг.

НИМА УЧУН БОШҚА ЙЎТАЛГА ҚАРШИ СИРОПЛАР ИЧИДА ГЕРБИОННИ ТАНЛАШ КЕРАК?

Гербион – йўтални даволашда тўғри танлов, чунки у респиратор касалликларда кўп учрайдиган қуруқ ва нам йўтални даволаш учун бир нечта таъсирга эга самарали табиий сиропларини таклиф қилади. Нам йўталга, қуруқ йўталга нисбатан бошқача ёндашиш керак. Гербион буни билади! Гербион сиропи йўтални туридан келиб чиққан холда, таркибидаги турли фаол моддалар турли таъсир механизмига ва турли таъсирларга эга.

Масалан: Гербион плющ сиропи печак барглари қуруқ экстрактига эга, у бронхларга тинчлантирувчи таъсирга эга (спазмолитик таъсир), суюқлик ишлаб чиқарилишни кўпайтиради (секретолитик таъсир) ва балғамни қуюқлигини камайтиради (муколитик таъсир). Шунинг билан, балғам ажралиши осонлашади. Бошқа томондан, Гербион подорожник сиропидаги экстрактлар шиллиқ полисахаридларини сақлайди, улар юқори нафас йўллари шиллиқ қаватини қоплаб олади ва бунинг билан қуруқ, қўзғатувчи йўтални енгиллаштиради.

НИМА УЧУН БАЪЗИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР БИТТА ЕЧИМНИ ТАКЛИФ ҚИЛИШАДИ / БИТТА МАХСУЛОТНИ БИРДАНИГА ИККАЛА ТУРДАГИ ЙЎТАЛ УЧУН (ҚУРУҚ ВА НАМ)?

Йўталда баъзи махсулотлар хақида, иккала турдаги йўталга тўғри келади деб айтишади. Лекин бу хақиқатми?

Йўталга қарши воситаларни мақсади – қуруқ, балғамсиз қўзғатувчи йўталдан халос қилиш. Балғам қўчирувчи воситаларни мақсади эса умуман бошқача – қуюқ балғамни суюлтириш, чунки у нафас йўлларида ортиқча тўпланиб, йўтални рефлектор пайдо қилади. Икки хил турдаги даволаш мақсади ва йўталга қарши ва балғам кўчирувчи икки хил турдаги воситалар мавжудлиги туфайли, Гербион хар бир турдаги йўтал учун турли сиропларни таклиф қилади.

Гербион йўтални биринчи кунларидан қуруқ, қўзғатувчи йўталдан халос бўлиш учун самарали ва хавфсиз ечимларни таклиф қилади (Гербион исланд мохи сиропи ва Гербион подорожник сиропи) ва балғам кўчиришда ёрдам кўрсатиш учун (Гербион плющ сиропи ва Гербион первоцвет сиропи).

ГЕРБИОН СИРОПЛАРИ БИЛАН ДАВОЛАШ ҚАНЧА ДАВОМ ЭТАДИ?

Йўтал кўпинча тарқалган вирусли инфекциялар натижаси. Бу холда биз сизга Гербионни биринчи кунидан, 7 кунгача қабул қилишни тавсия этамиз. Агар симптомлар бир хафтадан узоқроқ давом этса, биз шифокорга мурожаат қилишни тавсия этамиз, у тўғри сабабини топишга ёрдам беради ва шунга тўғри келадиган давони буюради.