БИРИНЧИ ЙЎТАЛДА, БИРИНЧИ ЁРДАМЧИ

ЙЎТАЛ ХАҚИДА

Йўтал турлари

Буни билиш жуда мухим! Йўтал турига қараб хар хил даво талаб этади. Бу асосан қуруқ ва нам йўталда жуда мухимдир.

кўпроқ +

Гербион® йўталнинг биринчи куниданоқ самарадор.

Бутун оила учун
Йўтални Гербион билан даволаш

Йўтални даволаш

Ўсимликлардан тайёрланган сироплар қуруқ ва нам йўтални даволашда биринчи танлов дори воситаси хисобланади. Табиий ингредиентлар кенг кўламли таъсирга эга, бу йўтални белгиларини ва сабабларини биринчи куниданоқ самарадор ва хавфсиз давосини таъминлайди.

кўпроқ +

Йўтални Гербион билан даволаш

Гербион биринчи бўлиб йўтал муаммосини хал этишга ёрдам беради. Гербион сироплари кўп ёқлама таъсири билан, қуруқ қўзғатувчи йўтални тўхтатади ва нам йўталда балғам ажралишини енгиллаштиради.

кўпроқ +

 

Нафас йўлларидаги балғамнинг мавжудлигига кўра, йўтал қуйидаги турларга бўлинади:

Иккала тур хам доимо вирус ёки бактериялар чақирган респиратор инфекциялар белгилари бўлиб хисобланади. Қуруқ ва нам йўтални фарқлаш жуда мухимдир, сабаби қуруқ йўтални давоси ва нам йўтални давоси бир биридан кескин фарқланади.

Қуруқ, қўзғатувчи йўтал

Қуруқ, қўзғатувчи йўтал

Қуруқ, қўзғатувчи йўталда, нафас йўлларида қўшимча балғам хосил бўлмайди,шунинг учун йўтал шарт эмас. Қуруқ йўтал, одатда юқори нафас йўлларининг шамоллаши ва грипп каби вирусли инфекцияси натижасида пайдо бўлади. Агар инфекция томоқда ёки халқумда ривожланса, бу касалликлар фарингит ва ларингит деб аталади.

Пастки нафас олиш йўлларининг қисми хисобланган нафас олиш йўли, шунингдек қуруқ йўтал билан боғлиқ бўлиши мумкин. Касаллик трахеит деб аталади. Қуруқ йўтал чанг, аллерген, тутун, оғиз бўшлиғи ва томоқни қуриб қолишидан келиб чиқиши мумкин (кондиционерли бинолардаги қуруқ хаво натижасида).

Юқори нафас йўлларининг қуруқлиги, томоқни тилиниши, қитиқлашиши ва санчилиши каби хиссиётлар билан кечади. Юқори нафас йўлларининг рецепторлари таъсирланишга жуда сезгир. Йўтал биринма кетин кузатилади. Бундай рецидив йўтал нохушлик ва безовталик келтириб чиқаради. У беморни холдан тойдиради, уйқуни бузади, болаларда иштаха йуқолади, йўтал хуружи туфайли кўкрак қафасида оғриқ ёки овоз пайдо бўлиши мумкин.

Нафас йўлларининг баъзи бир касалликларида, бир неча кун ўтгандан сўнг қуруқ йўтал нам йўталга айланиб кетиши мумкин. Қуруқ ва қўзғатувчи йўтални тинчлантирувчи ва йўтални тўхтатувчи дори воситалари билан даволаш мумкин. – йўталга қарши.

тингланг ва қуруқ йўтал овозини аниқланг!

Балғамли йўтал

Балғамли йўтал

Балғамли йўтал кўпинча шамоллаш ва грипп каби касалликларнинг вирусли инфекцияси белгиларидан бири бўлади. У пастки нафас йўлларининг қуйидаги касалликлари билан бирга кечади: бронхит, бронхиолит ёки пневмония. Инфекция юқори нафас йўлларининг шиллиқ қавати яллиғланишини келтириб чиқаради ва ёпишқоқ ва қуюқ балғам хосил бўлади. Бу балғам киприкчаларнинг одатий фаолияти ёрдамида ажрала олмайди. Нафас йўллари ёпилади, ўпка фаолияти шунингдек нафас олиш қийинлашади.

Балғамли йўтал қуюқ балғамни юмшатувчи ва йўтални кучайтирувчи дори воситалари билан даволанади. – балғам ажратувчи.

тингланг ва нам йўтал овозини аниқланг!

Қуруқ йўтал нам йўталга айланиши мумкинми?

Ха, мумкин!

Шамоллаш ёки гриппда қуруқ йўтал биринчи бўлиб пайдо бўлади ва бир неча кун давом этади. Агар инфекция фақатгина томоқда бўлса (фарингит) ёки халқумда бўлса (ларингит) ва пастки нафас йўлларига тарқалмаса, қуруқ йўтал одатий белги хисобланади ва уни тинчлантириш керак бўлади. Бундай холатларда қуруқ йўтал балғамли йўталга айланмайди. Агар бир неча кундан сўнг, инфекция пастки нафас йўлларига тарқалса(бронхит ривожланади) бронхлар шиллиқ қавати қуюқ ва ёпишқоқ балғам ажратиб чиқара бошлайди ва уни ажратиб чиқариш керак. Бундай холатларда қуруқ йўтал нам йўталга айланади. Нам ёки балғамли йўтал (балғам ажралиши) 3 хафтагача чўзилиши мумкин. Бундай холатларда балғам ажратувчи дори воситалари керак бўлади.

Баъзи холатларда қуруқ, қўзғатувчи йўтал, рецепторларнинг ўта таъсирчанлиги туфайли бир неча хафтагача чўзилиши мумкин.

Умумий йўтал кечиши.

Умумий йўтал кечиши.